ALATAU CITYни
ривожлантиришга 1,5 триллион тенге жалб қилинади. Шаҳар Бош режаси ва
Ривожланиш йўл харитаси тасдиқланди. Унда логистика, қурилиш ва саноат ишлаб
чиқаришини кўзда тутувчи 32 та инвестициявий лойиҳа кўзда тутилган. Эслаатмиз, шаҳар
Алматидан 50 километр масофада, у иқтисодий, инновациявий ва технологик
марказга айланади. Айни вақтда, «Янги Ипак йўли» ташаббусига киритилади. Шаҳар 4
туманга бўлинади, уларнинг биттаси фан ва тиббиёт, иккинчиси – тадбиркорлик, учинчиси
– саноат ва охиргиси туристик марказга айлантирилади. Шаҳарда сунъий идрокка
асосланга ечимларга катта эътибор берилади. Алатау ситида ақлли уй-жой
мажмуалари, йўл ҳаракатини бошқаришнинг интеллектуал тизимлари, замонавий,
автоматлашган саноат ишлаб чиқариши бунёд этилади. Шаҳар бизнес, фан ва
таълимни ривожлантириш марказига айланиши кутиляпти. 2050 йилга бориб унинг
аҳолиси 1 миллиона 800 минг кишига етиши кутиляпти.
Қанат Ахатов, эксперт:
- Шаҳар тўлалигича
янгидан қурилади, тегишлича, кўп жиҳатлари билан у биздаги иккита энг йирик
шаҳардан кўра қулай бўлади. Унда тегишли инфратузилма бунёд этилади, смарт-ситида
ҳатто автомобиллар турадиган жой муаммоси бўлмайди.
Нуртай Сабильянов, Қозоғистон
Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:
- Молиялаштириш
давлат жамғармаси ва маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга оширилади. Айни вақтда, Алатау
шаҳридан тушган маблағ республика бюджетига ўтказиб юбориш мутлақо тақиқланган.
Шаҳар ҳудудидан тушган барча маблағлар шаҳарни ривожлантиришга сарфланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

