Сўнгги 9 ой мобайнида Қозоғистон иқтисодиёти 3 фоизга ўсгани кузатилди. Хизматлар ва замин бойликларини қазиб олишга алоқадор бўлмаган соҳаларга инвестиция киритиш анча жадал ўсмоқда. Ҳукумат йиғилишида тегишли вазирлик раҳбари Асет Ирғалиев шундай маълумот берди. Бундан ташқари, реал секторда барқарор ўсиш кузатиляпти. Хизматлар соҳасида тадбиркорлар фаоллиги 2,3 фоизга ошган. Қолаверса, иқтисодиёт соҳалари орасида ахборот ва алоқа, қурилиш, савдо, сув таъминоти, электр таъминоти ва қайта ишлаш саноати пешқадам. Қишлоқ хўжалигида ҳам ижобий силжиш кузатиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси