Ҳукуматда маълум қилишларича, «Smart Data Ukimet» майдончаси ишлашга тайёр. У ҳозир синовдан ўтяпти. Ўтган йили 35 соҳада назорат ишлари автоматлашганди. Ҳозир яна шунча соҳанинг фаолиятини автоматлаштириш бўйича ишлар давмо этяпти. Жами, 44 соҳада бизнес йўлга қўйиляпти. Уларнинг 10 мингдан зиёди янги бошқарув сиёсатига тўғри келмаслиги аниқланди. Миллий иқтисодиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, ҳозир махсус қонуний ҳужжатларга 386 тузатиш киритиш мўлжалланяпти. Улар тадбиркорларга қўйиладиган асоссиз талабларни қисқартиришга қаратилган. Вазирликда таъкидлашларича, улар бизнес билан боғлиқ қонунчиликдан ўрин олади. Ҳужжат Парламентда кўриб чиқиляпти. Шу билан бирга, давлат органлари қонуности ҳужжатларидаги қатор чеклов ва талабларни бекор қилиш ниятида иш юритяпти. Ҳукумат раҳбари шу муносабатда ой охиригача тегишли вазирликлар соҳаларга оид таваккалларни бошқариш тизимини ишлаб чиқишни топширди. Алихан Смаиловнинг таъкидлашича, акс ҳолда давлат хизматчилари интизомий жавобгарликка тортилади. Шунингдек, Бош вазир тадбиркорларга тушаётган юкламани пасайтириш учун ҳисоботларни камайтириш вазифасини топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси