Алмати вилоятида Марказий
Осиёдаги энг йирик PepsiCo заводи очилади. Унга 320 миллион доллар инвестиция
киритилади. Натижада, картошкани қайта ишлаш 3
марта ортади, йилига 70 минг тонна тайёр маҳсулот олинади. Корхона 2027
йил сентябрида тўлақонли ишлай бошлайди. Қозоғисоон Бош вазири Ўлжас Бектенов
компаниянинг минтақа бўйича етакчиси Давид
Манзини билан учрашувида шундай баёнот берилди. Лойиҳа доирасида компаниянинг
махсус лойиҳаси асосида хомашё омборлари мажмуаси қурилади, илмий ёндашув оқибатида
ҳосилдорлик ва сифат ортади. Айни вақтда, ишлаб чиқариш учун маҳаллий хомашёдан
фойдаланилади. Бу ишда Павлодар, Ақмўла,
Қарағанди, Алмати ва Жетису вилоятларидан 15 та хўжалик жалб этилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

