Қозоғистон
Президенти Ақмўла вилоятида йиғим-терим ишларининг бориши билан танишди. Қосим-Жўмарт
Тўқаевга жорий йилда экин майдонлари 300 минг гектарга, жами беш ярим миллион
гектаргача ортгани маълум қилинди. Дон ҳосилдорлиги ортяпти, прогнозларга кўра,
жорий йилда 7 миллион тонна маҳсулот етиштирилади. Ақмўла миришкорлари уч ярим
миллион тонна дон йиғиб олди. Сифат юқори даражада. Президент қишлоқ хўжалик
ташкилотлари раҳбарлари билан суҳбатлашди. У яна бир марта маҳсулотни чуқур
қайта ишлаш лозимлигига ҳамда ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
улушини оширишга эътибор қаратди. Бу кўрсаткич ҳозир 6 фоизга тенг. Аммо уни
янада кўтариш керак, дея таъкидлади Давлат раҳбари. Мамлакат агромаҳсулотларни
фаол экспорт қиляпти. Қозоғистон дони фақат қўшни давлатлар эмас, Европада ҳам
харидорини топди. Дастлабки маҳсулот партияси Вьетнамга жўнатилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

