Туризм оқими рекорда даражани кўрсатмоқда

Қозоғистонда хорижлик сайёҳлар сони бўйича рекорд кўрсаткич кузатилди. Биргина сентябрь ойида юртимизга беш юз мингдан зиёд чет эллик меҳмон келган. Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилишича, Астанада ўтказилган Бутунжаҳон Кўчманчилар ўйинлари бунга сабаб бўлди. Мазкур этноспорт тадбири туфайли, умумий ҳисобда, мамлакат иқтисодиётига 600 минг доллардан кўпроқ қўшимча даромад келиб тушган. Сайёҳлар географиясига келсак, Қозоғистоннинг бош шаҳрига қўшни республикалардан ташқари, энг кўп меҳмон Хитой, Ҳиндистон, Туркия, АҚШ ва Германиядан келган. Экспертлар билдиришича, Қозоғистон туризмининг келажаги порлоқ бўлади. Ҳали янги бўлишига қарамай, ушбу саноат яхши кўрсаткич ва ютуқларга эга.

Мадина Жетписбаева, Туризм ва спорт вазирлигининг Давлат назорати ва мониторинг бошқармаси бош эксперти:

- Қозоғистон бўйлаб 16 та ташриф-марказ яратилди, уларнинг асосий мақсади экологик туризмни, эко-маърифатни оммалаштиришБизнинг реестрда тахминан 9 мингта турагентлик ҳисобга олинган, шунингдек, 500 та туроператор бўлиб, шундан 400 таси ички туризм соҳасида. Бу ўсишни, сайёҳлик хизматларига талаб борлигини кўрсатади. Қолаверса, Қозоғистон бир қатор давлатлар билан визасиз кириш тўғрисида келишув тузмоқда

Бутун дунё бўйлаб саёҳат қилувчи энг ашаддий сайёҳ саналган Германия аҳолиси ҳам Қозоғистонни танлайди. Агар илгари улар анъанавий Европа йўналишларини афзал билган бўлса, ушбу куз мавсумида, соҳага оид халқаро нашр маълумотларига кўра, кўпроқ Хорватия, Сербия, Грузия ва Марказий Осиё республикалари – Қозоғистон ва Ўзбекистонни танламоқда. Экспертлар буни шу билан изоҳлайдики, немис саёҳатчилари учун бизнинг юртимиз Буюк Ипак йўли мероси, маданий бойликлар ва табиий ландшафт хилма-хиллиги билан қизиқарли.

Айгерим Есеналиева, Шаҳар туризмини ривожлантириш маркази президенти:

- Германия мунтазам равишда энг кўп Марказий Осиёга, жумладан, Қозоғистонга келадиган давлатлар рўйхатидан жой олган. Қозоғистон улар учун қизиқарли мамлакат, чунки бизда ўзига хос маданият сақланиб қолган, бой тарихимиз бор, биз кўпмиллатли давлатмиз ва булар бари бойлик, маданиятлар хилма-хиллиги  немис сайёҳларини жалб қилади, фақат Германияни эмас, Европанинг бошқа қисмларини ҳам.

Абдумалик Сарманов таржимаси