Жамбилда янги завод очилди

Жамбилда янги завод очилди

Жамбил вилоятида ногазлама материаллар заводи ишга туширилди. Бу ерда 4 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилади. Янги корхона тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва енгил саноат эҳтиёжи учун ишлайди. Автоматлашган жараён, ёпиқ ишлаб чиқариш цикли, замонавий технологиялар туфайли Қозоғистон ва Марказий Осиё давлатларини тегишли ашё билан таъминлаш имкониятини яратади. Ишлаб чиқаришдаги асосий вазифа – импортни камайтириш ва маҳаллий хомашёдан фойдаланиш. Заводда тайёрланадиган маҳсулот таннархи хориждагилар таклиф қилганидан анча арзонга тушиши режа қилинган.

Сергей Пак, бош технолог:

- Завод ойига 450-600 тонна маҳсулот чиқариши мўлжалланган. Материал эни 3,2 метр. Бу – максимал ўлчов ҳисобланади. Сўнгра бу дастгоҳда зарур кенгликда кесиб олинади. Қишлоқ хўжалигида бу ашё парникларда ерни мулчалаш учун ишлатилади. Қурилишда шифтни буғдан ҳимоя қилиш, фасадларни шамолдан иҳоталаш учун зарур.

Алишер Анарметов, корхона директори:

- 2020 йилда ковид бошлангани сабабли етарлича материал харид қила олмадик. Кўплаб давлатлар ёпилиб қолди. Ҳар ким ўз давлатини таъминлаш устида ишлади. Коллапс юз берди. Материал ололмаганимиз сабабли завод қурилиши 2-3 ой бутунлай тўтаб қолди. Энди бемалол ишлай оламиз. Ўзимизда ишлатиладиган маҳсулот чиқарамиз. Ички эҳтиёжнинг 90 фоизини қоплашимиз мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси.