Жорий йилда Қозоғистон 12 миллион тонна дон экспорт қила олади

Жорий йилда Қозоғистон 12 миллион тонна дон экспорт қила олади

Жорий йилда Қозоғистон 12 миллион тонна дон экспорт қила олади. Шундан 7,5 миллион тоннаси - буғдой. Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистонга 4 миллион тонна дон жўнатилади. Ҳукумат йиғим-терим кампанияси якунларини чиқарди. Республикада рекорд ҳосил олинди – жами, 26,5 миллион тонна дон янчилди. 23 миллион гектардан ҳосил йиғиб олинди. Тегишли идоралар маҳсулотнинг анъанавий бозорларга етказиб берилишини, янги бозорларнинг ўзлаштирилишини таъминлаши зарур. Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Қайрат Тўребаев маълум қилишича, республика Хитой ва бошқа бир қатор Осиё давлатларига 1,6 миллион тонна дон жўната олади. Ўтган йили Осмоности мамлакатига 538 минг тоннадан зиёд дон етказиб берилди. Бу эса аввалги йилдагидан 15 марта кўп. Қозоғистон учун Европа бозорлари, Италия, Латвия ва Испания муҳим. Бошқа қатор экспорт йўналишлари қизиқиш уйғотмоқда.  

Қайрат Тўребаев, Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири ўринбосари:

– Туркия ва Яқин Шарқ салкам 1 миллион тонна буғдой олиш салоҳиятига эга. Эрон бозорига маҳсулот етказиб беришни тиклашимиз зарур. Арпа бўйича ижобий динамика бор. Савдо ва логистикани молиялаштириш керак. Қозоғистон буғдойи брендини импорт ҳажми ошиши кутилаётган Покистон, Индонезия, Бразилия, Малайзия бозорларида тарғиб-ташвиқ қилиш лозим.

Абдумалик Сарманов таржимаси.