Қозоғистонда 2023 йилнинг биринчи ярмида озиқ-овқат
ишлаб чиқариш соҳасида асосий капиталга
киритилган инвестиция ҳажми 62 ярим миллиард тенгени ташкил қилди. Ўсиш – 13 ярим фоизга тенг. Энг кўп маблағ Алмати вилоятида киритилди ва 15,6 миллиард тенгега етди. Илғор бешликда Шимолий Қозоғистон, Ақмўла, Туркистон ва Шарқий Қозоғистон вилоятлари ҳам бор. Энг сусткаш минтақа - Манғистау. Инвестицияларнинг
ярмидан кўпи — 53 фоизи компаниялар ҳисобидан амалга оширилди.
Таъкидлаш лозимки, Қозоғистонда аҳолига етарлича маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериляпти. Турли гўшт ва сут маҳсулотлари, ёрмалар, бошқа товарлар эҳтиёжни бемалол қоплайдиган даражада дўконларга чиқариляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси