Қозоғистонда аэрокосмик соҳадаги стартаплар ривожланади

Қозоғистонда аэрокосмик соҳадаги стартаплар ривожланади

Қозоғистонда аэрокосмик саноат соаҳасидаги стартаплар ривожланади. Бунинг учун «AstanaHub» технопарки мамлакатдаги дастлабки хусусий космик компания – ESV билан шартнома тузди. Меморандум доирасида томонлар космос соҳасидаги Қозоғистон ва хорижий IT-компаниялар ҳамда стартапларнинг салоҳиятини кенгайтириш учун биргаликда иш олиб боради. Шуни ҳам айтиш керакки, сўнгги даврда инвесторлар кўпроқ айнан аэрокосмик саноатга сармоя киритяпти.

Асем Тўлегенқизи, “ASTANА HUB” корпоратив инновациялар ва рақамли малакалар офиси бош менежери:

- Бунда Hardware-технология, шунингдек, ундан бошқа йўналишлар кўзда тутиляпти.  Улар доирасида стартаплар янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун космик соҳа захираларидан фойдаланиши мумкин. Биз бу нарсани медиа, пиар, ўзимизнинг расмий каналларимиз орқали фаол илгарилатиш ниятидамиз. Шунингдек, биргаликда стартаплар воронкаси яратамиз. Қозоғистонда стартап-лойиҳалар ривожлантирамиз. Халқаро экспертлар,  мамлакат мутахассисларини жалб этамиз. Улар космик соҳа хусусида кўп нарсаларни ҳикоя қилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.