Қозоғистонда туризм ривожига қанча маблағ ажратилган, қандай қилиб юртимизга кўпроқ сайёҳ жалб этиш мумкин, туристик бизнес вакиллари қандай кўмакка умид боғлай олади? Тадбиркорлар билан бўлган учрашув чоғида тегишли муассаса мутахассислари шу ва бошқа саволларга жавоб қайтарди. Гап йил бошидан кучга кирган 7 та чора-тадбир ҳақида кетмоқда.
Айдўс Сакенов, Қозоғистон Республикаси Туризм саноати қўмитаси раиси:
- Ушбу чоралар бевосита ички даромадли туризмни ривожлантиришга, мамлакат фуқаролари юрт ичида дам олишини рағбатлантиришга йўналтирилган. Яъни санитария-гигиена нуқталари, йўл бўйида хизмат кўрсатиш объектлари, автотранспорт воситалари мавжуд.
Мутахассислар айтиб ўтгани каби, бу янгиликлар йил бошидан бери амалда, аммо тадбиркорларнинг ҳаммаси ҳам улардан фойдаланишга шошилмаяпти, айримлар бу ижобий ўзгаришлардан ҳатто бехабар. Айни пайтда, ҳукумат санитария-гигиена нуқталарини қуриш ва таъминлашни субсидиялайди, агар бизнес субъектлари, мисол учун, сайёҳларни олиб юриш учун автобус харид қилинса, тўловда кўмаклашади. Улкан меҳмонхона ёки кичикроқ хостел бўлишидан қатъи назар, туристик объектлар қурилганида ҳам давлат тадбиркор маблағини қайтаради. Шунингдек, бир ойдан бери Қозоғистонда кидс гоу фри дастури йўлга қўйилган, яъни турпакет сотиб олинганида, болалар мамлакат бўйлаб бепул парвоз қилади.
Ерлан Бекмурзаев, Нур-Султон шаҳар ҳоким ўринбосари:
- Барчамизга маълум, ўтган ва ундан олдинги йилда пандемия туфайли пастлаш кузатилди. Яъни туризм соҳаси шундай зиён кўришга дош берди, шу боис, давлат тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда янги чоралар излади. Жорий йилда туризм қўмитаси, Казахтуризм билан биргаликда ўсиш бўлишини тахмин қиляпмиз.
Дарвоқе, Қозоғистонга кўпроқ сайёҳ жалб этиш, натижада Қозоғистон туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш учун давлат 15 миллиард тенгегача маблағ ажратади.
Басима Сарманова таржимаси