Қозоғистон шубатига талаб ортиб боряпти. Экологик тоза маҳсулот хорижда ҳам эътибор қозонган, буюртмалар турли давлатлардан келяпти. Маҳсулот Хитой ва араб давлатларига экспорт қилиняти. Алмати вилоятидаги Ақши қишлоғи аҳолиси миллий ичимлик етиштиришни кенгайтиряпти. Унда ўтган йили қуруқ туя сути чиқарувчи завод очилди. Корхона ойига 30 тонна маҳсулот чиқариш қувватига эга.
Тўлеген Ўмаров, курти қишлоқ округи ҳокими:
- Қишлоқ аҳли томорқасини кенгайтиряпти, боқилаётган туя сони ошяпти. Хонаки шубат чиқариляпти. Ишлари жадал ривожланяпти. Дунё бўйича экологик тоза маҳсулотга талаб ортиб боряпти.
Жамбил Қарашбаев, Ақши қишлоғидан:
- Кўплаб харидорлар шаҳардан келади. 2-3 кунга олдиндан буюртма оламиз. Автобуслар олиб кетади. Сўнгги бекатда кутиб олишади. Кунига 60 литр шубат сотаман.
Шу кунларда шубатга ҳам, туя гўштига ҳам талаб ортяпти. Унинг таркибида холестерин кам, жуда шифобахш, ёғи эса турли касалликларни даволашда ишлатилади.
Еркинай Абилханова, Ақши қишлоғидан:
- Икки туядан бошлаганмиз. Ҳозир элликтага етди. Яхши даромад келтирадиган, харидорларимиз саломатлигини тиклайдиган маҳсулот чиқаришда давом этяпмиз. Туя сутининг фойдали жиҳатларини ҳамма билади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.