Қозоғистон ва Хитой
темирйўл орқали юк ташиш, логистика, рақамлаштириш жараёнлари бўйича
ҳамкорликни кенгайтиради. Томонлар Пекинда бўлиб ўтган Халқаро темирйўллар
иттифоқининг XII конгрессида қатор музокаралар юритди ва тадбир доирасида
шартнома имзолади. Ҳамкорликнинг асосий йўналиши – Транскаспий халқаро
транспорт йўналишини ривожлантириш.
Нурсултан Ибраев,
«ҚТЖ» миллий компанияси PR-менежери:
- Шартнома
иштирокчилари Хитой билан транспорт-логистика алоқаларини ривожлантириш «Хитой –
Европа» йўналиши бўйича юк ташиш ортишига туртки беришига, ТХТЙ жозибадорлигини
оширишига ишонади. Қозоғистоннинг Евроосиёдаги муҳим транзит хаб сифатида стратегик
ролини оширади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

