Йил
бошидан бери Қозоғистонда асосий капиталга инвестициялар ҳажми деярли 12,5 фоизга ўсган. Январь-июль ойларида киритилган
маблағ 8 триллион тенгедан сал зиёдни ташкил қилган. Миллий статистика бюроси
шундай маълумот тақдим этган. Маблағнинг катта қисми – 4 триллонга яқини саноат соҳасига тўғри
келган, кўчмас мулк операцияларига – 1,5 триллион, транспорт ва омборлар учун 966 ярим миллиард тенге
йўналтирилган. Бунда асосий инвестициялар
кичик корхоналарга киритилган. Минтақаларга келсак, Абай, Манғистау, Ғарбий Қозоғистон, Павлодар ва Қизил Ўрда вилоятларида асосий
капиталга инвестициялар ҳажми жадал ошгани кузатилди. Нисбатан пастроқ ўсиш эса Атирау, Жетису, Шимолий Қозоғистон, Алмати ва Улитауда қайд этилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.