Қозоғистон Миллий Инвестициявий жамламасида умумий қиймати 34 триллион тенге бўлган 769 лойиҳа рўйхатга олинди. Уларнинг деярли ярмида қурилиш-монтаж ишлари бошланди. 40 фоизида ҳужжатлар тайёрланяпти. 66 таси фойдаланишга топширилди. Йирик лойиҳалар бўйича Астана, Чимкент шаҳарлари, Жамбил, Қизил Ўрда ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари пешқадам. Уларнинг кўп қисми мамлакат инвесторлари маблағига рўёбга чиқариляпти. Шунингдек, Хитой, Россия, Туркия ва Бирлашган Араб амирликлари капитали жалб этилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

