Қадимий шаҳар тарихий-маданий музей-қўриқхонаси «Гулхан ёнидаги афсоналар кечаси: тунги Бўзоққа саёҳат»
деб аталган фестиваль ташкил қилди. Эслатамиз, бу - Марказий Қозоғистондаги тўлақонли ўрганилган
биринчи ўрта асрлар ёдгорлиги. Маданий тадбир Музейлар халқаро куни арафасида
ўтказилди. Ташриф буюрганлар Бўзоқда бўлган қадимий урф-одатлар ҳақида кўпроқ
маълумот олишга муваффақ бўлди. Шулардан бири – олов ёрдамида касалликлар ва
балолардан покланиш. Олимлар таъкидлашича, қалъа дарвозаси пештоқи ва
миноралари қошида ёқилган гулханлар алоҳида аҳамиятга эга бўлган. Улар Буюк
Ипак йўлидаги Бўзоқ шаҳри кираверишида жойлашган.
Марал Хабдулина, Кемел Акишев номли Археология илмий-тадқиқот институти директори:
– Одатда ушбу археологик ёдгорлик қошида ҳар ёзда
тадқиқотлар, қазув ишлари бошланади. Бу ерда муҳим маросим – дарвоза қошида
олов ёқишни кўриш мумкин. Яъни пештоқ – ўрта аср шаҳарлари учун муҳим
рамзлардан бири ҳисобланган. Дарвозалар карвон йўллари, йўналишларининг муҳим
тугунлари бўлган. Улар карвонларнинг кириш жойи ҳисобланган. Биз уларни порталлар
деб атадик, ҳар бир портал ўз номига эга. Шимолий портал Сариарқа, жанубийси Дашти
Қипчоқ дейилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

