Бу куй Париждаги Олимпиада ўйинларида қатнашган қозоғистонлик спортчиларга
бағишланди. Муаллифлари: қарағандилик Жанибек Қазбекули ва Бексултан Имашев. «Номус» деб
аталган мусиқий композиция бир ҳафта давомида ёзилди. Уларнинг дастлабки ижодий
асарига муаллифлик ҳуқуқлари расмийлаштирилди. Куй тақдимоти Италияда, халқаро фольклор
фестивалида ўтказилди. Унда ёш ижодкорлар мусиқий мактаб-студия тарбияланувчилари қаторида иштирок этаётганди. Улар бир йил аввал «Sardar» дуэтини тузганди. Ҳозир
эса миллий чолғу асбобларини оммалаштиришяпти,
болаларни дўмбира чалишга ўргатишяпти.
Жанибек Қазбекули, бастакор:
– Биз Олимпиадада спортчиларимизни кузатиб бордик улардан илҳомландик. Юртимиз
полвонлари шарафига куй яратиш фикри туғилди. Елдўс Сметовнинг муваффақияти бу
ишга туртки берди. Композициялар пайдо бўла бошлади. Куйни қандай номлаш ҳақида
кўп ўйладик. Охири «Номус», деб атадик. Композиция ритми ва техникаси туфайли
шундай ном олди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси