Астанада янги балет премьераси бўлиб ўтди

Буюк чех  хореографи ижодига мансуб дурдона асарни  «Астана Опера» театри артистлари саҳнага олиб чиқди. Санъат даргоҳида  бир актли балет премьераси ўтказилди. «Кичкина ўлим» асарини муҳаббатга қасида дейиш мумкин. Қора-оқ декорациялар эса вазиятни янада бўрттиради. Иржи Килиан асарлари талқинини яратиш ҳар қандай театр учун шараф, балет труппалари учун эса маҳорат чўққиси ҳисобланади. Бадиий раҳбар Алтинай Асилмуратова таъкидлашича, хореографик полотно пойтахт театри репертуарини безайди.

АЛТИНАЙ АСИЛМУРАТОВА,  «АСТАНА ОПЕРА» БАЛЕТ ТРУППАСИ БАДИИЙ РАҲБАРИ:

-  Менинг бош стратегиям - ушбу даргоҳда балет мавжуд бўлган даврда яратилган энг сара асарларни тўплашдан иборат. Петип классик балетидан бошлаб.  20-21-асрлардан ҳам оляпмиз. Янгиларини қўямиз. Артистлар ҳар томонлама ривожланиши зарур. Бир томонлама бўлиб қолмаслиги керак. Томошабин диди ҳам ривожлантирилиши лозим. Бу асар улар учун ўрганиш манбаи бўлади. Классикани, неоклассикани томоша қилишди. Энди замонавий ғарб хореографлари билан танишяпмиз. Иржи Килиан асарлари бунинг учун жуда мақбул.

СТЕФАН ЖЕРОМСКИЙ, ПОСТАНОВКАЧИ-БАЛЕТМЕЙСТЕР:

- Мен балетмейстер сифатида санъаткорлар мусиқани англаши ва бадастур тинглашини истайман. Бу шунчаки мусиқага ёндашган ҳаракат эмас, бунда ҳаммаси уйғунлашиб кетади. Ҳаракат ва мусиқа бирга бўлади. Мусиқани сеза оладиган раққослар керак. Мусиқага ҳаракат уланиб боради.

Абдумалик Сарманов таржимаси