«Олтин одам» тўла метражли анимацион фильми прокатга чиқади

«Олтин одам» тўла метражли анимацион фильми прокатга чиқади

Қозоғистонда «Олтин одам» тўла метражли анимацион фильми прокатга чиқаришга тайёрланяпти. Картина режиссёрининг таъкидлашича, барча ёшдаги томошабинлар сак афсоналари ва мифлари дунёсига кириб бориши кутиляпти. Экшн ва фэнтези жанридаги анимация лентаси жасур сак аскари ҳақида ҳикоя қилади. У Ҳаёт оловини ахтариб Хон Тангри чўққисига сари йўл олади. Мультфильм 2D форматда олинган. Унда қадимги замонлар муҳити ёрқин ранглар билан тўлақонли тасвирланган, қоятош битиклари ва ўша давр меъморчилиги элементлари эса тасвирларни тўлдиради. Таъкидлаш лозимки, Иссиқ қўрғонидан олинган ноёб археологик топилма – Олтин одам бу ҳикоя яратилишига илҳом берган.


Турдибек Майдан, режиссёр ва сценарий муаллифи:


- Ёш авлод Олтин одам силоҳлари кимга тегишли бўлгани ҳақида савол беради. Биз ушбу мультфильм орқали саволга жавоб беришга ҳаракат қилдим. Инсон фақат ташқи томондан эмас, ботинидан ҳам олтин бўлиши мумкин. У жасур, ўз юрти ва халқи учун курашишга тайёр. Олтин одам шундай бўлиши керак. Мультфильм орқали биз буни ёш авлодга етказишга ҳаракат қилдик.


Тлек Тўлеуғази, режиссёр:


- Тўла метражли «Олтин одам» мультфильмида биз саклар даврида яшаган жасур аскарнинг саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилдик. У қадрдон юртини ёвузликдан асраш учун дўстлари билан узоқ йўлга отланади. Хавфли саёҳат Хон Тангри чўққисида якунига етади, унга олтин камон ўқи берилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси