Қозоғистоннинг «Оқин» фильми Францияда прокатга чиқди. Режиссёр Дарежан Ўмирбаевнинг картинаси кинозалларда қозоқ тилида субтитрлар билан намойиш қилинди. Матбуот бу фильмни шу ҳафтада ўтказилган яна бир премьера – «Аватар» билан таққослади, ёндашувлар турли бўлгани билан ҳар иккаласи қаршилик кўрсатиш, дардни бўлишиш ва меҳриббонлик ҳақида эканлигини таъкидлади. «Оқин» фильми Португалия кинотеатрларида ҳам намойиш қилинади.
Луи-Антуан Жонатан, Alfama Films компанияси дистрибуция раҳбари:
- Дарежан Ўмирбаев - Францияда танилган режиссёр, у шу кунгача олтита фильмини намойиш қилди. Бундай ҳолат кам учрайди. Лекин уни кино мухлислари ва матбуот севади. Ижодкорнинг янги фильми қизиқарли, уни маҳаллий залларда тақдим этаётганимиздан мамнунмиз.
Юлия Ким, фильм продюсери:
- Бир сўз билан таърифлаш осон эмас. Лекин матбуотдаги чиқишларда ижобий баҳолашмоқда. Таъкидлаш лозимки, Дарежанни Францияда яхши кўришади. Унинг ишлари Европада кўпчиликка маъқул келади, бу ердаги муҳит ўзига хос. Одамлар жиддий кинони ёқтиради ва шундай фильмларни қизиқиш билан кутади, улар ҳақида ўқийди.
Абдумалик Сарманов таржимаси