Қозоғистон Ўзбекистонга газ транзитини
кенгайтириш учун «Ўрта Осиё – Марказ» тизимини модернизация қилишга тайёрланяпти. «QazaqGaz» миллий компанияси раҳбари Давлат раҳбарига 9 ойлик
иш якунлари бўйича ҳисобот берди. Шунингдек, Санжар Жаркешов
«Алмати – Байсерке – Талғар»
газопроводининг иккинчи
линияси ва Алматидаги ТЭЦ-2 ҳамда
ТЭЦ-3га газ инфратузилмаси
қурилиши якунланганини кўрсатиб ўтди.
Президентга «Талдиқўрған
– Ушарал» магистрал газопроводи қурилиши бошлангани айтди. Қабул
ниҳоясида Қосим-Жўмарт Тўқаев қатор топшириқлар берди.
Санжар
Жаркешов, «Qazaqgaz» миллий компанияси бошқаруви раиси:
- Мамлакатда товар гази истеъмоли
кескин ортиши, шунингдек, табиат бойликларидан самарали фойдаланиш
учун захиралар базаси кенгайгани ҳақида гапирдим. Миллий компания бу йўналишда катта муваффақиятларга эришди. Биринчидан, Chevron компанияси билан Ақтўбе вилоятида геологоразведка ишлари олиб
бориш ҳақида шартнома имзоланди. Carry-молиялаштириш асосида инвестор барча
таваккалларни ўз зиммасига олади. Бошқа инвесторлар билан яна учта шартнома тузилди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси