Қозоғистон Президенти халқаро конвенциялар етакчилари билан учрашди

Қозоғистон Президенти халқаро конвенциялар етакчилари билан учрашди

Халқаро конвенциялар етакчилари Минтақавий экологик саммитни юқори даражада баҳолади. Улар билан учрашувда Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев кўрсатилган ёрдам учун миннатдорчилик билдирди, ташкилотлар тажрибаси иқлим муаммоларини ҳал қилиш учун амалий ёндашувларни илгари суришга хизмт қилишига ишонишини маълум қилди. Давлат раҳбари таъкидлашича, Қозоғистон  минтақавий ва глобал даражаларда экологик масъулият тамойилларини киритиш тарафдори. Бу атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг асосий тамойилларидан эканлиги битилган янги Конституцияда ҳам акс этган. Халқаро конвенциялар вакиллари «Тоза Қозоғистон» дастурини, мамлакатнинг иқлим ва сув масаласидаги глобал ташаббусларини маъқуллади.

Абдумалик Сарманов таржимаси