Қозоғистон аввалги саммитда белгиланган мақсад-вазифаларнинг тўла рўёбга чиқарилишига эриша олди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ШҲТга аъзо давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида шундай баёнот берди. У Қозоғистон ташаббусларини қўллаб-қувватлашгани ва рўёбга чиқаришда ёрдам беришгани учун барча давлатларга миннатдорчилик билдирди. Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз раислиги даврида 150 дан зиёд турли даражадаги тадбирлар ўтказилди. Ташкилот шартномалар базаси 60 дан зиёд ҳужжат билан бойиди, ҳамкорлар давраси кенгайди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Бизнинг кўп томонлама ўзаро ҳамкорлигимизга янги туртки берувчи таклифни тақдим этишимга рухсат берсангиз. Фикримизча, тинч ва уйғунлашган ҳолдаривожланиш кун тартибини жамоавий шаклда илгари суриш бош вазифа бўлиб қолаверади. БМТнинг 80, ШҲТ ва БМТнинг ўзаро ҳамкорлигининг 20 йиллиги арафасида «Адолатли дунё, тотувлик ва тараққиёт тўғрисида» ташаббусимизни қўллаб-қувватловчи БМТ Бош ассамблеяси резолюцияси қабул қилишни таклиф этаман.
Абдумалик Сарманов таржимаси.