Президент Шимолий Қозоғистонда ҳосил йиғим-терими билан танишди

Президент Шимолий Қозоғистонда ҳосил йиғим-терими билан танишди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Шимолий Қозоғистон вилоятида амалий сафар билан бўлиб турибди. Давлат раҳбари биринчи навбатда йиғим-терим бориши билан танишди. Ёзда минтақага таъсир кўрсатган қурғоқчилик бирмунча эртароқ дон ўримига киришишга сабаб бўлди. Президент маҳаллий хўжаликлардан бирига борди ва дон ҳосили ҳамда қишлоқ хўжалиги техникасининг аҳволи билан танишди. Миришкорлар айтишича, экинларнинг деярли ярми йиғиб олинишига эришилди. Бир гектар майдондан ўртача 11 центнер дон олинди. Экинларни етиштиришда давлат субсидиялари катта ёрдам берди. Таъкидлаш лозимки, Шимолий Қозоғистон вилояти республикада энг кўп дон экиладиган минтақалардан бири.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Ҳукумат зироатчиларни техника билан таъминлашга етарлича ёрдам бериши зарур. Замонавий техникасиз қишлоқ хўжалигимиз ривожлана олмайди. Шунинг учун Ҳукумат топшириғимга кўра тегишли сиёсатни давом эттиради. Ҳар бир деҳқон ўзи учун зарур мукаммал техника харид қила олиши шарт. Кредитлар масаласида ҳам аввалги сиёсат давом этади.

Абдумалик Сарманов таржимаси