Астанада бизнес, тегишли вазирликлар ва давлат ташкилотлари Қозоғистонда транспорт-логистика инфратузилмаларини ривожлантириш масаласини муҳокама қилди. Мамлакат тадбиркорлари кенгаши йиғилишида Бош вазир автомобиль, темирйўл, сув ва авиатранспорт муаммоларини ҳал этиш бўйича бизнес тақдим этган таклифларни тинглади. Шунга кўра, Ўлжас Бектенов Транспорт вазирлигига 1 мартгача мамлакатда темирйўл қурилиши бўйича инвестицияларни қайтариш механизми юзасидан таклифларни тақдим этишни топширди. Шунингдек, автомобиль транспорти ёрдамида йўловчи ташишни ривожлантириш бўйича мажмуавий чора-тадбирлар тилга олинди. Бош вазир бу ташаббусни қўллаб-қувватлади ва айни вақтда аэропортлар ўртасида рақобатни кучайтириш зарурлигини кўрсатиб ўтди. Шунингдек, транспорт инфратузилмаларини ривожлантириш давлат ва бизнес ўртасида фаол ҳамкорлик ўрнатилишини талаб қилишини билдирди. Соҳага хусусий инвестициялар киритилиши ўта зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси

