«Самруқ-Қазина» йил охирига қадар қиймати 1 триллион тенгедан зиёд тўққизта йирик лойиҳани ишга туширади. Улар орасида Талдиқўрған магистраль газ қувури – Ушарал, Ақтаудаги контейнер хаби, Алматидаги Zhetysu логистика терминали бор. Бу ҳақда Давлат раҳбарига фонд бошқаруви раиси Нурлан Жақупов маълум қилди. «Самруқ-Қазина» жами инвестиция портфелида тахминан 130 та лойиҳа бўлиб, қиймати 53 триллион тенге. Қосим-Жўмарт Тўқаевга фонднинг жорий йилги фаолияти борасидаги ҳисобот тақдим этилди. Шундай қилиб, 2025 йилда CASPI BITUM заводининг қувватини ошириш бўйича лойиҳа ишга тушган, қуёш электр станцияси фойдаланишга топширилган, Кендерли посёлкасида туздан тозаловчи завод қурилган. Бундан ташқари, йил бошидан буён «Самруқ-Энерго» 31 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарган, бу мамлакатда олинадиганининг учдан бири. Учрашув якунида Қозоғистон Президенти фонд иши самардорлигини оширишга, миллий активларнинг барқарор ўсишини таъминлашга қаратилган вазифалар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

