Қозоғистонда ноқонуний ўзлаштирилган активлар ҳисобидан яна битта билим маскани қад ростлайди. Республика Ҳукумати тегишли қарорини қабул қилди. Улитау вилоятидаги 80 ўринли мактаб қуриш учун 1,2 миллиард тенге маблағ ажратилди. Қурилиш 2025 йилнинг I чорагида бошланади. Шунингдек, қайтарилган маблағлар ҳисобидан мамлакат шимолида 280 ўринли боғча қуриш учун 2 миллиард тенге сарфланади. Биринчи лойиҳа ўқув ўринлари сонини оширади, иккинчиси мактабгача таълим ташкилотлари тақчиллигини камайтиради. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон Президенти топшириғига кўра, махсус давлат жамғармаси ҳисобидан минтақаларда қатор ижтимоий аҳамиятга эга иншоотлар бунёд этилди. Улар қаторида спорт мажмуаси, мусиқа мактаби, иқтидорли болаларга мўлжалланган спорт маркази, таянч-ҳаракат тизимида муаммоси бор болаларга мўлжалланган реабилитация маркази, алоҳида эҳтиёжларга эга одамларга мўлжалланган машғулот маркази, бошқа лойиҳалар бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

