Қозоғистонда онлайн-банкинг хизматлари 60 фоизга ошди

Қозоғистонда онлайн-банкинг хизматлари 60 фоизга ошди

Тобора кўпроқ қозоғистонликлар нақд пулсиз ҳисобга кўчмоқда! Сўнгги 5 йил ичида онлайн-банкингдан фойдаланиш 60 фоига ўсди. ranking.kz портали аналитиклари фикрича, бунинг асосий сабаби молиявий технологияларнинг кириб келиши. Бозорда иш юритаётган компаниялар барча иш жараёнларини фаол автоматлаштиряпти ва маҳсулотлар, хизматларни онлайнга ўтказяпти. Айни вақтда, банк истеъмолчилари учун ҳам нақд пул ишлатишдан кўра бонуслар ва махсус таклифлар берувчи онлайн-банкинг орқали сарфлаш анча қулайроқ. Ҳозир республиканинг деярли ҳар бир иқтисодий фаол фуқароси смартфонида камида 4 та онлайн-сервис мавжуд.

Сергей Домнин, иқтисодчи:

- Онлайн-банкингдан фойдаланувчилар сони ўсиши табиий ҳолат. Чунки бизда мавжуд бўлган деярли барча жараёнлар тобора кўпроқ рақамлашаётгани аниқ. Чакана свадода ҳам, юошқа йўналишларда ҳам мобил интернет хизматини олиши мумкин бўлган одамларнинг кўплиги рақамлаштиришнинг муҳим элементларидан. Бу жуда муҳим кўрсаткич. Ўтган йилнинг охирига бориб кенг қамровли интернетга уланганлар сони 17 миллионга яқинлашди. Шундай шароитда барча жараёнлар рақамлашиши табиий.

Абдумалик Сарманов таржимаси