Транскаспий йўналиши орқали юк ташиш 86 фоизга ортди

Транскаспий йўналиши орқали юк ташиш 86 фоизга ортди

Жорий йилнинг 7 ойи давомида Қозоғистон орқали Транскаспий халқаро йўналиши орқали юк ташиш ҳажми 86 фоизга ортди ва бир ярим миллион тоннага етди. Миллий фаровонлик жамғармаси берган маълумотга кўра, ундаги Қозоғистон экспорти улуши ҳам ортмоқда. Маҳсулот ҳажми 2,5 марта кўпайди ва 1 миллион 200 минг тоннани ташкил қилди. Таъкидлаш лозимки, Хитой ва Марказий Осиёни Каспий, Жанубий Кавказ ва Туркия орқали Европа билан боғловчи ўрта йўлакнинг  жаҳон савдосидаги аҳамияти ортиб бормоқда.