ЕТТБ «яшил» лойиҳаларга 150 миллион доллар ажратади

ЕТТБ «яшил» лойиҳаларга 150 миллион доллар ажратади

Янги молиялаштириш дастурида юзлаб йирик ва ўрта компаниялар, минглаб хусусий тадбиркорлар қатнашиши мумкин. Улар ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва энергиядан самарали фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Умуман олганда, ЕТТБ билан ҳамкорлик қилинган йиллар давомида ушбу ташкилот Қозоғистон иқтисодиётига 10 миллиард евро маблағ киритган. 300 дан зиёд лойиҳа рўёбга чиқарилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси