Қозоғистон
орқали ўтувчи Транскаспий Халқаро транспорт йўлагининг ўтказиш қуввати йилига 6
миллион тоннага етди. Шу жумладан,
йўлак орқали 100
мингтагача контейнер ташиш
имконияти бор. Жорий йилнинг 11 ойи
давомида маҳсулот ташиш 63 фоизга, ўтказилган контейнерлар сони икки ярим мартага ортди.
Ҳукуматда ушбу йўналишнинг
аҳамияти кескин ошгани алоҳида таъкидланди.
Таъкидлаш лозимки,
шу кунларда инфратузилмаларни
модернизациялаш, ўтказиш қувватини ошириш билан бирга хизмат исфатини оширишга ҳам
катта эътибор бериляпти. Жорий йилда ишга туширилган Транскаспий Халқаро транспорт йўлаги мувофиқлаштириш маркази ушбу вазифани
бажаради. Янги майдонча рақобатбардошликни оширади ҳамда Европа ва Осиё ўртасида юк етказиб бериш муддатини 15
кунгача қисқартиради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

