Қозоғистонда мобиль тўловлар тартибга солинади

Қозоғистонда мобиль тўловлар тартибга солинади

Қозоғистонда қонунчилик даражасида мобиль тўлов ва ўтказмалар тартибга солинади. Парламент Қуйи палатасининг пленар йиғилишида Республика Солиқ кодексидаги янги ўзгаришлар ҳақида сўз борди. Мажилисменлар айтишича, охирги пайтларда маҳаллий тадбиркорлар маҳсулот ва хизматлар учун тўлов қилишда мобиль ўтказмалардан фаол фойдалана бошлади. Жорий йилнинг 8 ойи мобайнида банкларнинг мобиль иловалари ёрдамида қозоғистонликлар 43 триллион тенгедан кўпроқ маблағ ўтказган. Мажилис депутатлари бизнесда соядаги айланмаларни бартараф этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллашди. У тадбиркорлар ўртасида солиқ интизомини яхшилашгагина эмас, қозоғистонлик истеъмолчилар ҳуқуқларини мууҳофаза қилишга ҳам қаратилган.

Сергей Симонов, Молия ва бюджет қўмитаси аъзоси, Қозоғистон Республикаси Парламент Мажилиси депутати:

- Ушбу қонун лойиҳасида «Мобиль тўловлар нима?» деган тушунчани аниқлаштирамиз. Бу ҳозирда солиқ кодексига киритиладиган тўлов шакли, чунки айни пайтда солиқ кодексида фақатгина тўловнинг икки тури берилган, нақд пулда ва пост-терминаллар орқали картадан ўтказиш йўли билан, бунда маҳслуот, кўрсатилган хизмат қа ишни тақдим этишда фискал чек бўлиши шарт эди.

Дарвоқе, қонун қабул қилиниши билан иккинчи даражали банклар ўз фаолиятини молиявий маҳсулотларини яхшилашга йўналтириши лозим. Бу - нақд ҳисоблар бўлими ва бизнес юритиш учун ҳисоблар, мобиль ўтказмалар билан тўланганида чек бериш жараёнини соддалаштириш ва, умуман, мобиль иловалар модернизацияси. Эндиликда бунда "ўтказиш" деган сатрдан ташқари, "тўлов" қатори ҳам бўлади.

Марат Султанғазиев, Қозоғистон Республикаси Молия вазири ўринбосари:

- Агар «ўтказма» бўлса, қариндошлар ўртасида амалга оширилади, биз бугун муҳокама қилганимиз каби, «тўлов» эса маҳсулот, иш ва хизматлар учун. Қачонки маҳсулот ё хизмат учун тўласангиз, «тўлов» белгисини қолдирасиз, бу маҳсулот ёки иш, хизмат учун тўлаганингизни билдиради. Тўловларнинг бу турларида солиқ органлари ахборот алмашади, иккинчи даражали банклардан маълумот олади.

Мажилисда маълум қилинишича, тадбиркорлар учун янги турдаги солиқ жорий этилмайди. Ставкалар, тўлов муддати ва ҳисоб-китоб тартиби аввалгидек қолади.

Абдумалик Сарманов таржимаси