Қозоғистон  ва Россия ҳамкорликни кенгайтиришди

Қозоғистон  ва Россия ҳамкорликни кенгайтиришди

Қозоғистон  ва Россия 3 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режасини имзолади. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Владимир Путин келгуси йиллар учун муҳим йўналишларни белгилаб олишди ва қатор шартномалар имзолашди. Россия Президенти ташрифи доирасида XXI  асрда яхши қўшничилик ва иттифоқчилик тўғрисида шартноманинг 10 йиллиги муносабати билан икки давлат етакчилари қўшма баёнот берди. Бундан ташқари, Россия томони Кўкшетау, Семей ва Ўскеменда иссиқлик электр маркази қурилишида иштирок этади. Қозоғистон ва Россия энергетика вазирликлари тегишли меморандум қабул қилди. Икки давлат божхона хизмати, меҳнат ва бандлик, жимоний тарбия ва спорт вазирликлари ҳам биргаликда иш юритади. Томонлар ахборот хизматида ҳамкорлик қилади. Қозоғистон Президенти Республикаси телерадиомажмуаси ва Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги билан тегишли шартномани имзолади.

Қўстанайда эса Қозоғистон ва Россия минтақалараро форуми доирасида 83 миллион доллар қийматга эга 9 та минтақалараро ва тижорат шартномаси имзоланди. Тадбиркорлар республикамизда узоқ муддат сақланадиган нон-булочка, юк кўтариш ускуналари ва сутни саноат миқёсида совутиш ускуналари заводлари қуриш тўғрисида келишиб олишди. Шунингдек, Павлодар ва Омск, Манғистау ва Астрахан, Ғарбий Қозоғистон ва Оренбург, Қўстанай ва Оренбург вилоятлари ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техник, экологик, маданий, гуманитар соҳаларда халқаро алоқаларга йўл очувчи минтақалараро форматда, давлат идоралари даражасидаги қатор муҳим  ҳужжатлар имзоланди.

Ольга Камнева, Россия Федерацияси Тамбов вилояти иқтисод ва инвестициявий сиёсат вазири ўринбосари:
- Қозоғистон Республикаси бугунги кунда Тамбов вилоятининг асосий савдо-иқтисодий ҳамкорлари қаторига киради. Савдо айланмаси йил сайин ўсиб бораяпти. Имкониятларимиздан келиб чиққан ҳолда тадбиркорларимиз ва қозоғистонлик шерикларимиз, масалан, мой-ёғ саноатида ҳамкорликнинг янги даражасига чиқишини кутяпман. Делегациямиз таркибида бу соҳада ишлаётган битта йирик  ишлаб чиқарувчи бор.

Темир Лесов, Гўштни қайта ишлаш завод директори:
- Шахсн ўзим бу форумга иш жараёнларидан бири бўйича рақамли ечим ахтариб келганман. Мол келади, сўйилади, битта молдан 110 — 120 номдаги маҳсулот чиқади. Ҳар бир қисми алоҳида номда. Уларни чамалаб, ҳисобга олаётган одамлар турли хатоларга йўл қўяди. Биз бу жараённи автоматлаштиришни истардик.

 

Абдумалик Сарманов таржима қилди.