Осиё
ва Европа
ўртасидаги транспорт логистикасини
ривожлантиришнинг янги босқичи бошланяпти. Транскаспий Халқаро транспорт йўлаги
рақамлаштирилади. Бунинг учун Сингапур компанияси билан бирга «Digital Trade Corridor» майдончаси
ишлаб чиқилди. У юкларнинг қаерда эканлигини, унинг божхона мақоми ҳақида айни
вақтдаги маълумотни кузатиб бориш, ҳужжатларни янгилаш имконини беради. Бу
эса бажарилаётган
ишларнинг шаффофлиги ва ишончлилигини оширади. «Tez Customs» деб аталган
яна бир майдонча Қозоғистон орқали ўтаётган юкларни электрон шаклда
расмийлаштириш имкониятини яратади, қоғозбозликни камайтиради. Натижада, юк
ташиш жараёни тезлашади, юк
жўнатувчи компаниялар
харажатлари озаяди. Тизим Хитой
чегарасида ишга туширилди, бу эса транзит декларацияларини расмийлаштириш учун 2-3 соат эмас, атиги 30
дақиқа сарфланишига олиб келди.
Ўрта йўлакда жараёнларни
рақамлаштириш ва автоматлаштириш минтақа транспорт логистикаси учун
янги истиқболлар очади, Қозоғистоннинг
жаҳон савдо
тизимига интеграция
бўлишига ёрдамлашади. Эслатамиз, Қозоғистон йил охиригача денгиз
орқали 8
миллион тонна юк жўнатиш ниятида. Шу жумладан, Транскаспий йўналишида 4 миллион тоннадан зиёд маҳсулот ташилади. Экспорт ва импорт транзит юклари ҳажми 50 фоизга ошиши кўзда тутилган.
Қасим
Тлепов, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги қўмитаси раиси
ўринбосари:
- Бу
эса Европа компанияларининг йўналишдан манфаатдорлигини кўрсатади. Сўнгги
йилларда Транскаспий йўналишни ривожлантириш бўйича мажмуавий чоралар кўрилди. Жорий
йилда Хитой билан иккита шартнома ратификацияланди, Сианда Қозоғистон терминали
очилди. Чегарани кесиб ўтишдаги божхона жараёнлари соддалаштирилди, Хитой
томони билан экспортчиларга субсидиялар бериш масаласи ҳал этилди. Халқаро
Транскаспий йўналишида юк ташиш ҳажмини беш марта ошириш бўйича Давлат раҳбари
берган топшириққа кўра, 2028 йилгача денгиз инфратузилмаларини ривожлантириш
бўйича мажмуавий режа тузилди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси