Нефть чиқиндилари қайта ишланади

Нефть чиқиндилари қайта ишланади

Қизил Ўрда вилоятидаги корхоналарда нефть чиқиндиларини қайта ишлашнинг инновациявий технологияси йўлга қўйилмоқда. Мамлакатимиз олимлари яратган ишланма заҳарли нефть шламини 98 фоизгача қайта ишлаш орқали маҳсулот олади. Янги ишлаб чиқилган модуль ускуна минтақа нефть конларидан бирида ўрнатилган.

Аслан Ўринғалиев, лойиҳа муаллифи:

- Биз имкони бўлган маҳсулотнинг 98 фоизини товар шаклига келтирамиз. Яъни ташлаб юбориладиган чиқинди хомашёга айланди. Қайта ишланганидан кейин биринчи сифат тоифасига эга товар нефтига айланади, тегишли стандартларга мос шаклда тозаланган сув ер қатламлари босими тизимига киради ва ундан олинган қаттиқ модда йўл қурилишида ишлатилади.

Модуль мажмуа барча турдаги нефть чиқиндиларини қайта ишлай олади. Кўп босқичли иш жараёни тўла-тўкис автоматлаштирилган.

Мухтар Оспанов, технолог-уста:

- Ҳамма босим датчикларидан келган маълумот бошқарув пультидан жой олади. Насосларни, датчикларни, олинаётган ва узатилаётган хомашё, манометр, термометрларни қўшиш, ажратиш мумкин. Шунингдек, олинаётган маҳсулот ҳажмини шу ерда туриб, кузата оламиз.

Пилот лойиҳа саноат усулида ишлаш бўйича тўла иш жараёнидан ўтди. Бир қанча нефть компаниялари мамлакатда ишлаб чиқилган модуль ускунага қизиқиш билдирган.

 

 Абдумалик Сарманов таржимаси.