Август ойида янги газ-кимё мажмуаси очилади

Август ойида янги газ-кимё мажмуаси очилади

Августда Атирау вилоятида интеграцияланган газ-кимё мажмуаси ишга тушиши режалаштирилган. Тайёргарлик ишларининг биринчи босқичи ниҳоясига етди. Ҳозир пропан технологик ускуналарга киритиляпти. Реактордаги катализаторлар эса ҳафта охирида ишга туширилади. Корхона тўла куч билан ишлай бошлаганида, йилига 500 минг тонна полипропилен чиқариши мўлжалланган. Биринчи босқичда 11 турдаги маҳсулот тайёрланади, кейинчалик ассортимент 65 тургача кенгаяди.

Садуақас Мералиев, KPI компанияси техник бўлими консультанти:

– Аслида 200 минг тоннагача полипропиленни қайта ишловчи 25 та завод қуриш мумкин. Шунингдек, қурилиш материаллари ва хўжалик учун буюмлар тайёрлаш, автомобиллар йиғиш билан шуғулланиш мумкин. Бундай заводлар қурилса, демак, Президент топшириғи бажарилди, дейиш мумкин. Махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари маълум устунликларга эга. Солиқ имтиёзлари бор, божхона тўловларидан озод қилинган.

Янги газ-кимё мажмуаси махсус иқтисодий зонада, 3,5 минг гектар майдонни эгаллаган.  Соҳанинг энг йирик корхонаси жаҳондаги энг илғорлар қаторига кира олади. Экспертлар фикрича, корхона ички талабни қондиради, экспортга маҳсулот чиқаради.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.