Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг 16 стартапи Techcrunch Disrupt 2024 да тақдим этилди

Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг 16 стартапи Techcrunch Disrupt 2024 да тақдим этилди

Марказий Евроосиёдан келтирилган 24 та стартап Techcrunch Disrupt халқаро технологик конференциясида тақдим этилдиУларнинг ярмидан кўпроғи - 16 таси Қозоғистон ва Ўзбекистондан. Бу йил икки давлат вакиллари кучларини билрлаштиришди ва Кремний водийси инвесторлари қаршисида Central Asian Innovation Hubs бренди тарзида намойиш этишди. Улар ичида сунъий интеллект, маълумотлар аналитикаси, HR, FinTech ва EdTech стартаплари бор

Асет Абдуалиев, Silkroad Innovation Hub асосчиси:

- Silkroad Innovation Hubданмиз. Икки йилдан буён TechCrunch билан ҳамкормиз. Жорий йилда биз катта натижаларга эришдик, анжуманда энг катта павильон ҳам бизники. Стартаплар дастлабки инвесторлар ва мижозларини топяпти.

Ва халқаро майдонда тан олиняпти. Масалан, минтақамиз ёш мутахассисларининг Point.ai ишланмаси Product Hunt майдончасида энг оммавий стартап сифатида тан олинди.

Беназир Тўлеубекова, Point.ai стартапи асосчиси:

Ўз лойиҳасидаги янги нарсалар ёки маҳсулот ҳақида ҳикоя қилишни истаган энг яхши стартаплар, компаниялар Product Hunt майдончасига чиқишади. Бизда соатига ўртача 25 та ташриф бўлди, жуда кўп лидлар келди. Биз Қозоғистон ва Ўзбекистон фаундерларимиз, жамоамиз Марказий Осиёда турибди.

Кремний водийсида ташкил этилган анжуманда қатнашган 10 минг нафардан зиёд иштирокчи янги тажриба ва танишлар орттиради, янги бозорларга чиқиш имконига эга бўлади.

Татьяна Плотникова, Pwron.ai асосчиси:

- TechCrunch – катта имкониятларга эга глобал тадбир, унда биз инвесторлар, бу бозордаги эҳтимолий мижозлар билан таниша оламиз. Бу танловда қатнашишга қарор қилдик. Хаб бизни иштирокчилар қаторига киритди. Биз Америка бозорига чиқишни мўлжаллаётганимиз учун бу муҳим. Лекин Қозоғистондаги ишимизни ҳам давом эттирамиз, у ерда етарлича талаб, мижозлар бор. Бу ерда ҳам офис очиш ва ишлашни истаймиз. Албатта, инвесторларни Америка бозорида жалб қилишни истардик.

Абдумалик Сарманов таржимаси