2022 йил бошидан буён Қозоғистоннинг Озарбайжонга экспорти 15 марта ортди. Товар айланмаси рекорд кўрсаткич – 175 миллион долларга етди. Ўтган йилнинг шу даврида атиги 12 миллион долларлик кўрсаткич кузатилганди. Қозоғистон экспортининг салкам 70 фоизини нефть ва нефть маҳсулотлари, металл ва металл маҳсулотлар, қурилиш материаллари, ўрмон ва кимё саноати маҳсулотлари ташкил қилади. Экспертлар фикрича, икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва транзит шароитлар ўзгариши мана шундай натижага олиб келди. Бундан ташқари, юзага келган геосиёсий вазият юкларнинг янги йўл орқали ташилишига олиб келди. Бизнес ҳамиша арзон ва ишончли йўналишларни афзал қўради.
Эльшад Мамедов, иқтисодчи:
- Қозоғистон экспорти ўсиши биринчи навбатда энергия ташувчилар экспорти ошишига боғлиқ. Яқин келажакда бу тренд давом этади. Чунки беқарорлик Украина ҳудудидаги зиддиятларга боғлиқ. Умуман олганда, иқтисодиётнинг бугунги аҳволи йил камида охиригача энергия ташувчилар баҳоси ва ҳажми барқарор бўлиши, мутлақо пасаймаслигидан дарак беради.
Шу кунларда Қозоғистон ва Озарбайжон мультимодал юк ташишларни кенгайтиришга ҳаракат қиляпти. Транскаспий йўналиши бўйича ҳам юк ташиш ҳажми ортяпти.
Эльшад Мамедов, иқтисодчи:
- Евроосиё Иқтисодий интеграцияси ривожланиш учун янги имкониятларга эга бўляпти. Фикримни мухтасар қилган ҳолда шуни айтаманки, ташқи иқтисодий мазмунда Қозоғистон қўшнилари билан интеграцияни чуқурлаштиришга интилади. Шу жиҳатдан олганда, Озарбайжон учун ҳам, Қозоғистон учун ҳам давлатлар орасида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш мақсадга мувофиқ.
2022 йил биринчи чорагида Транскаспий йўналиши орқали ташилаётган юклар миқдори 123 фоизга ўсди, жами 266 минг тоннани ташкил қилди. Контейнерлар ташиш эса ўтган йилдагидан 19 фоизг кўпайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.