Бугунги кунгача дунёнинг 89 давлати V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида иштирок этишини тасдиқлади. Эслатамиз, беллашувлар 8-13 сентябрь кунлари Астанада ташкил қилинади. Беллашувлар дастурининг ярмини қозоқ миллий спорти, қолганини туркий давлатлар спорт турлари ташкил қилади. Жами, 21 спорт бўйича мусобақалар ташкил қилинади. Тегишли идора берган маълумотга кўра, мукофот жамғармаси учун 253 миллион тенге ажратилган. Улар жамоаларга ҳамда алоҳида спортчиларга берилади. Масалан, кўкпар ва кўк-бўруда ғолиб жамоалар 10 миллион тенгедан, якка биринчиликларда олтин медаль олганларга ярим миллион тенгедан берилади. Беллашувлар 7 та спорт майдончасида ўтказилади. Ўйинлар очилиши маросими «Астана арена»да ташкил қилинади.
Наиль Нуров, V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларини тайёрлаш ва ўтказиш дирекцияси раҳбари
– V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари формати унинг очилиш маросимини мамлакатнинг асосий аренасида ўтказиш учун етарли даражада. Биз 2 минг нафардан зиёд меҳмон келишини кутяпмиз. 89 давлат вакиллари келишини тасдиқлади. Шу билан бирга, юз минг нафар томошабин ташриф буюриши кутиляпти. Улар қаторида хорижлик туристлар ҳам, юртдошларимиз ҳам бор.