Асиқ ату спортчилари Кўчманчилар ўйинларига тайёрланяпти

Асиқ ату спортчилари Кўчманчилар ўйинларига тайёрланяпти

Чимкентда асиқ ату спортчилари жамоаси V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига тайёргарлик кўряпти. Иштирокчилар ўзларининг ўйин стратегиясини ишлаб чиқишди. Аука-ука Мўлжигитовларда турлича ошиқлар бор. Нурғиса, Нуржигит ва Нурқанат ўз ишининг устаси, улардан умидлар катта. Шуни ҳам айтиш керакки, ўйинда тайке, бук, шик, алши ва бошқа ҳолатлар бўлади. Спортчилар таъкидлашича, муҳими ғалаба эмас, бутун дунёга замонавий дунёда анъана ва маданиятни, миллий ўйинларни намойиш этиш имконияти. 

Нурқанат Мўлжигитов, спортчи, асиқ ату: 

- Ҳар бир халқнинг ўз миллий спорт турлари бор. Японларда - дзюдо, хитойдларда стол тенниси, асиқ ату ва қозоқ кураши бизда оммалашган. Биз маҳоратимизни кўнгилдагидек намойиш қилиш ва олтин медаль олишга умидвормиз. 

Нуржигит Мўлжигитов, спортчи, асиқ ату:

– Таълим-тайёргарлик йиғинлари 4 марта ўтказилди. Сўнгги машғулотлар 27 августда Астана шаҳрида ўтказилади. Натижалар ёмон эмас. Пешқадамликка эришиш учун бор кучимизни берамиз.

Таъкидлаш лозимки, V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида 20 дан зиёд миллий спорт турлари тақдим этилади, уларнинг олтитасида чимкентлик спортчилар қатнашади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.