Конституцияявий комиссия тузатишлар лойиҳасини муҳоқама қилди

Конституцияявий комиссия тузатишлар лойиҳасини муҳоқама қилди

Бош Қомуснинг 77-бобига тузатишлар киритилиши мумкин. Бу эса Конституция матнининг 84 фоизини ташкил қилади. Махсус комиссиянинг тўртинчи йиғилишида Асосий Қонунга киритиладиган ўзгаришларнинг умумий лойиҳаси тақдим этилди. Янгиланган лойиҳада Преамбула, 11 бўлим ва 104 боб мавжуд. «Халқ кенгаши» ва «Конституцияга ўзгариш ва тўлдиришлар киритиш» деб номланган иккита янги бўлим қўшилади. Ва яна 4 та бўлим номи ўзгаради. Конституция преамбуласи таҳрири бутунлай янгиланади. Конституциядаги инсон шахсиятининг дахлсизлиги, шахснинг асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва судлар мустақиллигига тегишли меъёрларни кучайтириш кўзланган.


Бақит Нурмуханов, Конституциявий Суд раиси ўринбосари, Конституциявий комиссия аъзоси:


- Конституция бўлимларининг номларини ўзгартириш ёки боблар мазмунини аниқлаш фақатгина таҳририй тузатиш эмас. Гап янги концептуал ўзгариш ҳақида кетяпти, кўзда тутилган қатор жиҳатлар уни ҳуқуқий жиҳатдан кучайтирувчи, Бош қонуннинг аҳамиятини оширувчи чуқур ўйланган қадам. Натижада, турли-туман ижтимоий муносабатларга мос ҳуқуқий меъёрлар белгиланади.


Абдумалик Сарманов таржимаси