Қозоғистон ва Грузия савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистон ва Грузия савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистон ва Грузия Ўрта йўлак орқали ташилаётган юк ҳажмини 10 миллион тоннага етказиш ниятида. Ўтган йили бу кўрсаткич 65 фоизга ошди, жорий йилнинг 8 ойида эса яна 70 фоизга кўтарилди ва 3 миллион тоннани ташкил қилди. Томонлар йўлакни рақамлаштирш устида ишлаш ниятида. Бу эса хорижлик ҳамкорлар учун бу йўлнинг жозибадорлигини оширади. Инвестицияларга келганда, Грузия мамлакатимизнинг Жанубий Кавказдаги ишончли ва муҳим ҳамкори сифатида ўзини кўрсатди. 2024 йилнинг биринчи чорагида грузин инвесторлари Қозоғистон иқтисодига 88,5 миллион доллар киритди. Сўнгги 10 йил ичида келтирилган сармоя ҳажми 500 миллион доллардан ошди. Қозоғистон Бош вазири Ўлжас Бектенов ва Грузия Бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Леван Давиташви мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқишди. Агросаноат мажмуаси, энергетика, туризм, авиация соҳаси, логистика ва транспорт соҳаларида биргаликдаги фаолиятни кенгайтириш масаласини кўришди. Томонлар икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаол кенгайтириш учун иш юритиш ниятини билдирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси