Қозоғистоннинг ШҲТдаги раислик фаолияти даврида минтақавий ҳамкорлик мустаҳкамланди, савдо ривожлантириш, иқтисодий, маданий ва гуманитар масалалар ҳал қилинди. KazInform агентлигига берган эксклюзив интервьюсида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш мамлакатимизнинг иқлим ўзгариши ва минтақада сув етишмаслиги муаммолари билан фаол шуғулланаётганини кўрсатиб ўтди. У мамлакатларни аниқ ишларни амалга оширишга чақирди.
Антониу Гутерриш, БМТ Бош котиби:
- Улар қазилма ёқилғи турлари қазиб олиш ва истеъмол қилишни 2030 йилгача камида 30 фоизга камайтириш бўйича аниқ режаларни киритиши зарур. Мен энергетик ўтиш жараёнида Қозоғистон, шу жумладан, Озарбайжонда ўтказиладиган конференцияда ўз вазифасини тўла бажаришига ишонаман.
Абдумалик Сарманов таржимаси.