Тожикистонда туризм фаол ривожланяпти

Тожикистонда туризм фаол ривожланяпти

Тожикистонда туризм саноати фаол ривожланяпти. Ўтган йили мазкур Марказий Осиё республикасига бир ярим миллион нафар турист келди. 2019 йилдан буён ўсиш 12 фоизни ташкил қилди. Фаол ҳордиқ чиқаришни истовчилар учун тоғ-чанғи туризми ишлаб турибди. Мазкур курортда халқаро стандартларга жавоб берувчи, замонавий инфратузилмалар яратилган. Экспертлар таъкидлашича, ҳудудининг ўзига хослиги туфайли турист Тожикистонга йилнинг исталган даврида келиши ва қишки спорт турлари билан шуғулланиши мумкин. Курорт ҳудудида замонавий меҳмонхона, соғломлаштириш маркази, иккита арқон йўли билан жиҳозланган тоғ-чанғи трассалари мавжуд.


Абдумалик Сарманов таржимаси.