Конституциянинг асосий устуворлиги – фуқаролар рақамли ҳуқуқлари

Конституциянинг асосий устуворлиги – фуқаролар рақамли ҳуқуқлари

Фуқароларнинг рақамли ҳуқуқлари биринчи марта Қозоғистон Конституциясида қайд этилди. Мутахассислар таъкидлашича, Асосий қонун муҳит хавфсизлигини, шахсий маълумотлар ва банк сири ҳимоя қилинишини кафолатлайди. Ушбу меъёрларни амалга ошириш механизмлари Рақамлаштириш кодексида батафсил баён этилган. Астанадаги Қозоғистон ижтимоий ривожланиш институтида бўлиб ўтган "Таҳлил" экспертлар клуби йиғилишида конституциявий янгиликлар муҳокама қилинди. Учрашувда конституциявий институтларни ривожлантириш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди. Тадбир якунида янги Конституция мамлакат тараққиётининг янги босқичи дебочаси бўлиши, давлат институтларини модернизация қилиш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратиши таъкидланди.


Алия Жауеева, Қозоғистон жамият tараққиёти институтининг рақамли eчимлар ва Си маълумотлари бўлими раҳбари:


- Сунъий идрок, тегишли алгоритмик ечимлар жорий этилиши сабабли буларнинг барчаси Рақамлаштириш кодексида белгиланган. Рақамлаштириш масаласи Конституция даражасига кўтарилгани мавзунинг муҳимлигини кўрсатади. Барча ҳужжатлар, регламентлар, қандайдир соҳага оид қонунлар Конституциядан устун бўла олмайди. Агар сизда бу масалага оид саволлар ёки баҳсли нуқталар мавжуд бўлса, бевосита ушбу моддага таянишингиз ва у конституциявий ҳуқуқингиз эканлигини айтишингиз мумкин. Яъни, бу модда билан судга бориш, сизнинг ҳақлигингиз учун қўшимча далиллар излаш шарт эмас.

Абдумалик Сарманов таржимаси.