Қозоғистон ва Япония 3,7 миллиард долларлик шартномалар имзолади

Қозоғистон ва Япония 3,7 миллиард долларлик шартномалар имзолади

Қозоғистон ва Япония 3 миллиард 700 миллион долларга тенг қийматдаги 60 дан зиёд шартнома имзолади. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Токиога қилган расмий ташрифи натижалари шундай. Давлат раҳбари «Марказий Осиё-Япония» бизнес-форумида таъкидлаганидек, эришилган келишувлар янги сармоявий лойиҳаларни ишга тушириш, икки давлат компаниялари ўртасидаги амалий алоқаларни кенгайтириш учун асос яратади. Тадбиркорлар, шунингдек, яшил тараққиёт, рақамли трансформация истиқболларини муҳокама қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси