Қозоғистон AI таълими соҳасида мавқеини мустаҳкамлаяпти

Қозоғистон  AI таълими соҳасида мавқеини мустаҳкамлаяпти

Қозоғистонда таълим тизимига сунъий интеллект жорий этилиши республиканинг минтақадаги етакчи IT-хаб сифатида илғор рақамли экотизим шакллантиришига ёрдам беради, Жаҳон банки халқаро эксперт кенгаши раиси Пол Кимнинг фикрича, СИ тизимини ўрганиш, рақамли малакаларни ривожлантириш узоқ муддатли стратегия учун пойдевор яратади. Масалан, Хитойда таълим майдончалари ҳамда автомат шаклда баҳолаш тизими ривожланяпти, Бирлашган Араб амирликларида СИ мажбурий предмет сифатида мактабларга жорий этиляпти, Сингапур бу технологияларни турли дарсларга уйғунлаштирса, Жанубий Кореяда рақамли дарсликлар ва AI-ёрдамчиларга эътибор қаратиляпти. Қозоғистон Президенти имзолаган фармон стратегик мақсадларни мактабларни модернизациялашдан дарс жараёнида AI-воситаларидан бехавотир фойдаланишгача бўлган амалий фаолият майдони олиб тушди.


Пол Ким, Жаҳон банки халқаро эксперт кенгаши раиси, Stanford University профессори:


‒ Қандай тадбир кўрсангиз ҳам, таваккал қилишга тўғри келади. Бугунги кунда ҳеч нарса ўзгартирмаслик, ҳеч нарса қилмасликдан каттароқ таваккал йўқ. Сусткашлик ва эволюцияга қаршилик қилиш фойдасиз. Назаримда, сунъий интеллектдан барча жараёнларда, шу жумладан, таълим экотизимида фойдаланишда салбий эҳтимол камроқ. У ўқувчилар тушуниши, аниқлаш ва ривожлантириш зарур бўлган иқтидорни англаш муҳим.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси