Қозоғистон цементи Ўзбекистон, Россия ва Қирғизистонга экспорт қилинади. Жўнатиладиган материаллар Жамбил вилоятида
ишлаб чиқарилади. Минтақага амалий
ташриф билан келган Бош вазир корхона иши билан танишди. Завод йилига 1,3 миллион тонна цемент чиқара олади. Унда халқаро стандартларга мос DCS интеллектуал тизими ўрнатилган. Барча технологик жараёнлар ягона марказдан бошқарилади. Бош вазир Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасида бунёд этилаётган саноат савдо-логистика мажмуасини ҳам кўздан кечирди. Ўлжас Бектенов Қирғизистоннинг Иқтисод ва тижорат вазири билан қўшма
лойиҳаларни муҳокама қилди. Ҳозир савдо-логистика мажмуаси ҳудудида сут, гўшт, мева-сабзавотни қайта ишлаш, тўқимачилик, фармацевтика
ва бошқа саноат маҳсулотлари чиқариш учун кооперация лойиҳалари, инфратузилмалари бунёд этиляпти. Улар халқаро товар етказиб бериш тизимига уланади. Ўлжас Бектенов лойиҳа икки давлат ўртасидаги
ўзаро савдо алоқалари ҳажмини 3 миллиард долларга етказишга туртки беришини таъкидлади.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири
– Ушбу саноат савдо-логистика мажмуаси товар айланмасини ошириш, қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун имконият
яратади. Саноат, логистика йўналишидаги
муҳим стратегик ташаббус. Ишлар вақтида якунланиши шарт. Биз зиммамизга олган барча вазифаларни бажарамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

