Мудофаа вазири Президент – Республика Қуролли кучлари Бош қўмондони Қосим-Жўмарт Тўқаевга армиянинг тайёргарлик даражаси ҳақида ҳисобот берди. Руслан Жақсилиқов бошқарув органлари ва шахсий таркиб таълим ҳақида ҳам гапирди. Бўҳрон юз берганида, шу жумладан, тошқинларга қарши курашда Қуролли кучларнинг Марказий ва маҳаллий ҳокимият органлари билан фаолиятини мувофиқлаштириши зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Президентга Қуролли кучларнинг техника ва қурол-яроғ билан таъминланиши, ҳудудий мудофаа қўшинларини ривожлантириш, ҳарбий инфратузилмаларни такомиллаштириш бўйича маълумот берилди. Мудофаа вазири Қозоғистоннинг ШҲТ ва ЖХШТ доирасида 2024 йилда ўтказиладиган тадбирлар ва, шу жумладан, халқаро даражадаги кенг кўламли машқлар ҳақида ҳисобот берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.