Тожикистонда сув хўжалиги учун замонавий лаборатория очилди

Тожикистонда сув хўжалиги учун замонавий лаборатория очилди

Тожикистон аграр университетида замонавий сув хўжалиги лабораторияси очилди. Таълим объекти жаҳон стандартларига мос ускуналар билан жиҳозланган. Бу ерда илмий-тадқиқот ишлари ўтказилади. Талабалар, аспирантлар ва докторантлар гидравлика, гидрометрия, гидротехника, механика, ичимлик сув таъминоти, қишлоқ хўжалишги ва мелиорация соҳаларида амалий машғулотлар ўтказади. Шунингдек, қатор лойиҳалар хорижлик олимлар билан бирга амалга оширилади. Лаборатория сув захираларини бошқаришга қаратилган, бу эса Марказий Осиё учун ўта долзарб масала.


Шахриёр Сатторов, Тожикистон аграр университети ўқитувчиси:


- Лаборатория ўзига хос ва мамлакатда ягона. У таълим даргоҳимизнинг гидромелиорация факультети учун мустаҳкам база бўла олади. Айни вақтда, амалий малака ва билимларни такомиллаштириш, мелиорация ва сув хўжалиги соҳаларида илмий тадқиқотлар ўтказиш учун барча имкониятлар бор.


Абдумалик Сарманов таржимаси